23 февраль, шанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 23-тури доирасида навбатдаги 4 та учрашув бўлиб ўтди.
Нико Ковач бошқарувидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Альянс Арена» стадионида «Ҳерта»ни синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 62-дақиқасида Хави Мартинеснинг киритган голи мюнхенликларга ғалаба келтирди ва жамоа муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Шу куни мусобақа жадвалида 3-ўринда бораётган «Боруссия Мюнхенгладбах» жамоаси «Вольфсбург» клуби билан баҳсга киришди.
Учрашувда Янник Герхардт (38), Адмир Меҳмеди (68—83-дақиқалар) томонидан киритилган голлар «Вольфсбург» жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа Дитер Ҳекинг шогирдлари ўз майдонида «Вольфсбург» билан кечган ўйинда дарвозасидан 3 та тўп олиб чиқди ва 3 очкодан маҳрум бўлди.
Бундеслига
23-тур баҳслари
23 февраль, шанба
«Бавария»—«Ҳерта» 1:0
Гол: 1:0 — 62 Мартинес«Майнц»—«Шальке-04» 3:0
Голлар: 1:0 — 18 Онисиво, 2:0 — 73 Матета, 3:0 — 84 Онисиво«Фрайбург»—«Аугсбург» 5:1
Голлар: 1:0 — 9 Петерсен, 2:0 — 30 Грифо, 3:0 — 43 Петерсен, 3:1 — 52 Ҳедира, 4:1 — 64 Валдшмидт, 5:1 — 85 Нидерлехнер«Боруссия М»—«Вольфсбург» 0:3
Голлар: 0:1 — 38 Герхардт, 0:2 — 68 Меҳмеди, 0:3 — 83 МеҳмедиЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)