Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентга Қозоғистон орқали транзит газ келишни бошлади. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев маълум қилди, дея хабар беради Spot.

Фото: iStock

Фото: iStock

2018 йил охирида «Ўзтрансгаз» ва «КазТрансгаз» илк бор Тошкент истеъмолчилари эҳтиёжини қоплаш учун 1 миллиард кубометргача ўзбек газини Қозоғистон ҳудуди орқали етказиш тўғрисида келишувга эришганди.

«Январда тарихда биринчи бор Тошкент газ таъминоти учун транзит тақдим этдик. Транзит тарифлари минг куб метрга 2,9 долларни ташкил этади. Бу ўзаро келишув асосида, чунки Қозоғистон ҳам ўзининг жанубий ҳудудларини ўзбек транзити орқали таъминлайди», — деди вазир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди