Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда 19 февраль куни «Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар» мавзусида халқаро конференция бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Тадбир Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Афғонистон, АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Эрон, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Исроил, Испания, Қозоғистон, Канада, Миср, Хитой, Корея, Кувайт, Озарбайжон, Қирғизистон, Латвия, Малайзия, Нидерландия, Покистон, Польша, Россия, Саудия Арабистони, Таиланд, Туркия, Венгрия, Украина, Ўзбекистон, Финляндия, Франция, Швеция, Япония давлатларидаги таҳлилий марказларнинг 100 дан зиёд вакиллари иштирок этмоқда.

Анжуманда Европа Иттифоқи, Америка давлатлари ташкилоти, Арктика маслаҳатлашув кенгаши минтақавий тузилмалари, шунингдек, Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти, Европа инвестицион банки ва бошқа халқаро молия институтларидан қатнашчилар ташриф буюрган.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Анжуман очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталя Герман сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар, инвестициявий муносабатларда ижобий динамика кузатилаётганини, бу эса дунёдаги иқтисодий-ижтимоий ривожланишга бевосита таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Анжуман иштирокчилари минтақа мамлакатларининг ишонч руҳидаги маслаҳатлашувларини ижобий баҳолаб, бу ишларни давом эттириш савдо, иқтисодиёт, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишда ташаббускори Ўзбекистон томони бўлган БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди имкониятларидан самарали фойдаланиш, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани тиклаш юзасидан фикр алмашилди.

Минтақа давлатларининг денгиз портларига ва халқаро бозорларга чиқиш имконини берадиган транспорт ва логистика тизимларини яратиш, мавжуд туристик имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳисобига сайёҳлик соҳасининг иқтисодиётдаги улушини ошириб бориш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Конференциянинг биринчи кунида «Савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик», «Минтақавий хавфсизликни таъминлаш», «Экология ва энергетика, сувдан оқилона фойдаланиш», «Туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатлар» мавзуларида шуъба мажлислари ўтказилди. Ўзбекистон ва хорижлик олимлар, нуфузли экспертларнинг таҳлилий маърузалари тингланди ва муҳокама қилинди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди