ПСЖ ҳужумчиси Неймар жароҳати сабабли икки кун давомида йиғлаганини тан олди. Бразилиялик футболчи Франция Кубогидаги «Страсбург» клуби билан бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олганди.
У Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган дастлабки учрашувини ўтказиб юборди.
«Биринчи марта жароҳат олганимда имкон қадар тезроқ тузалишим керак, деб ўзимга ўзим сўз бергандим. Жуда хафа бўлдим. Бу сафарги олган жароҳатимни ҳазм қилиш мен учун қийин бўлди. Икки кун тинмай йиғладим», — дея Неймарнинг сўзларини келтириб ўтади GlobeEsporte.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)