Суриядан америкалик ҳарбий қўшинларнинг чиқиб кетиши Ироқ орқали амалга оширилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабарда айтилишича, Бағдод ва Вашингтон ушбу келишувга эришган.
«Ҳамма иш биринчи апрелгача бажарилиши керак. АҚШ шундай ваъда берди. Уларнинг Шарқий Фрот ва Бангуздаги операцияси тугаши билан ҳарбий қўшинларни олиб чиқиб кетади», — деди Ироқ бош вазири маслаҳатчиси Абдулкарим Ҳошим Мустафо.
Изоҳ (0)