Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган Т.Д.га (эркак киши) оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилган. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълум бўлишича, Т.Д. 2018 йил 20 июнь куни соат 22:00ларда Т.Д. хонадонига маст ҳолда ўгай укаси Э.З. қидириб келган. Бир неча соат аввал Т.Д ўгай укаси ва ўгай отаси З.З. билан жанжаллашган бўлган.

Т.Д. ўзаро жанжал натижасида ўгай укасини гилос дарахтининг қуриган новдаси билан кўкрагига, бетон бўлаги билан эса бошига уриб тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Э.З. ҳаёт учун хавфлилик мезони бўйича «оғир» тан жароҳати олган, ушбу жароҳати туфайли 2018 йил 3 июль куни уйида вафот этган.

Суд Т.Д.га ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57, 60-моддасига асосан, узил-кесил 1 йил 8 ой уддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?