Термизда 2-синфда ўқийдиган ўғлини 25 миллион сўмга сотиш истагида бўлган аёл қўлга олинди, дея хабар беради «UZ24».
2019 йилнинг 1 февраль куни термизлик Н.Н. 2019 йил январь ойининг ўрталарида фуқаро Зубайда (исм шарифлар шартли равишда ўзгартирилган) исмли аёл ўзининг ўғли Арслонбекни 25 миллион сўмга сотиш мақсади борлигини ва унинг ушбу ишлари қонунга хилоф эканлигини ва унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йилнинг 2 февраль куни вилоят ИИБ ЖҚБ УЖҚКБ ходимлари томонидан Термиз тумани Алишер Навоий номидаги маҳалла ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Зубайда ўғлини 20 миллион сўмга Н.Н.га сотаётган вақтида тезкор тадбир вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, З.Ж.га нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)