Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида «Вақф» хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоятида «Оби-ҳаёт» номли акция ташкил этди. Бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади ЎзА.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани «Боғи Обод», «Себзор» ва «Эҳтиром» маҳаллалари аҳолисига «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан кўмак кўрсатилмоқда.
8 минг нафардан ошиқ аҳоли яшовчи ушбу қишлоқларга «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан тоза ичимлик суви тармоғини ўтказиш ишлари якунига етказилди. Ушбу хайрли ишларда маҳаллада яшовчи аҳоли ҳам фаол иштирок этди.
Фонд ҳомийлигида минг метрлик қувурлар етказиб берилиб, қазиш ва монтаж ишлари фаол тарзда тамомланди.
Изоҳ (0)