Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

19 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» дайжестида.

Фото: Instagram / @nargiza.salmanova

Фото: Instagram / @nargiza.salmanova

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари Сирдарё иқтисодиёти учун муҳим ва истиқболли лойиҳалар билан танишди.

Сўнг Ховос шаҳарчасининг бош режаси билан танишди.

Шундан кейин Ховосда гидропоника усулидаги иссиқхонани кўздан кечирди.

Бундан ташқари, Президент Янгиер шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган аммиак ва карбамид заводи қурилиш майдонида бўлди.

***

Ироқлик аёл дунёга келтирган 7 эгизак вафот этди.

25 ёшли аёл 15 февраль куни ал-Баттул шифохонасида олти қиз ва бир ўғилни табиий йўл билан дунёга келтирган эди.

Чақалоқлар 19 февраль, сешанба куни вафот этди. Уларнинг ўлими тафсилотлари маълум қилинмаган.

***

Тошкент ҳайвонот боғида Сафари парки ва акванариум қурилади.

Жорий йилда Тошкент ҳайвонот боғига Москва ҳайвонот боғидан ўн турдаги ҳайвонлар олиб келиниши режалаштирилган. Вазирлар Маҳкамасининг «2016 – 2020 йиллар давомида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан Тошкент ҳайвонот боғи ҳудуди кенгайтирилиб, Сафари парки очилади. Янги акванариум биноси қурилиб, бу ерда денгиз ҳайвонларининг турлари кўпайтирилади.

***

Наргиза Салмонова: Тўйим кемада бўлишини орзу қилгандим, орзум ушалди.

Актриса Наргиза Салмонова туркиялик Эмраҳ Саян исмли йигит билан турмуш қургани ҳақида хабар берилган эди.

Наргиза ва Эмраҳнинг мусулмонча тўйлари бироз аввал бўлиб ўтганди. Уларнинг замонавий никоҳ оқшоми Истанбул шаҳрида, виллада бўлиб ўтди. Тўйда жуфтликнинг яқинлари ва оила аъзолари иштирок этди.

***

16 жойидан пичоқланган аёл ва унинг ҳомиласи қандай сақлаб қолинди?

«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион-таҳлилий кўрсатуви қайни укаси томонидан 16 марта пичоқ урилган ҳомиладор аёлни шифокорлар қандай сақлаб қолгани ҳақида лавҳа тайёрлади.

12 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида ҳомиладор келинойисини пичоқлаган 21 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Унга ЖКнинг бир қатор моддалари билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар