Самарқанд шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Талантжон Эсиргапов ўз вазифасидан бўшатилган.
«Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг хабар беришича, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.
Ҳозирча Талантжон Эсиргаповнинг ўрнида ким иш бошлагани маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг бошида Самарқанд шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Сатторов ҳам ўз вазифасидан бўшатилганди.
Изоҳ (0)