Рус тилида сўзлашувчи хакерлар Хитой, Шимолий Корея ва эронлик ҳамкасбларидан саккиз марта тезкор эканлиги аниқланди. Бу ҳақда CrowdStrike компанияси ҳисоботига таяниб, NBC News хабар бермоқда.
Мутахассислар машҳур ҳужумларни таҳлил қилди ва хакерлик гуруҳларини вақт бўйича тизимлаштирди. Бунда жиноятчилар бузиб очилган тизимларга кириши ва маълумотларни ўғирлашни бошлаши учун сарфланган вақт оралиғи инобатга олинди.
Тезкорлик бўйича рус тилида сўзлашувчи хакерларга яқинроқ натижани Шимолий кореялик хакерлар кўрсатган. Хитойлик хакерлар, ўз навбатида, етакчилардан икки карра секинроқ бўлиб чиқди.
Компания, шунингдек, 2018 йилда сиёсий сабабларга кўра фаолият юритувчи хакерлар фаоллиги ошганлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)