NASA Австралиянинг Квинсленд штатидаги сув тошқини оқибатлари туширилган суратларни интернетдаги расмий сайтига жойлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабарда айтилишича, Квинслендда бир неча ҳафта давомида ёмғир ёғган. Флиндерс дарёси жуда ҳам тўлганидан коинотдан олинган суратларда кўриниши ўзгарган.
Сайтда битта ҳудуднинг тошқиндан олдинги ва кейинги ҳолати акс этган суратлар берилган.
Тошқин фермерларга катта зиён келтирган. Унинг натижасида юз минглаб ҳайвонлар ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)