Британия Киберхавфсизлик миллий маркази мамлакат ҳукумати 5G тармоқларида Хитойда ишлаб чиқарилган қурилмалардан фойдаланиш билан боғлиқ таҳдидларни назорат қила олади деган хулосага келди. Шунинг учун мамлакат ҳукуматининг Huawei қурилмаларидан воз кечиш нияти йўқ. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда, деб ёзади «Коммерсантъ».
Шу тариқа, Британия Хитой ишлаб чиқарувчилари жосусликда айблангандан сўнг Дональд Трампнинг улар билан ишлашни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини қўллаб-қувватламади.
Январь ойи охирида АҚШ Адлия вазирлиги Huawei Technologies, унинг бир нечта бўлинмалари ва компания молиявий директори Мэн Ванчжоуга банк фирибгарлиги, одил судловга тўсқинлик қилиш, шунингдек, T-Mobile US Ins. технологияларини ўғирлаш мақсадида тил бириктириш айбловларини эълон қилган эди.
Ҳозирда Дональд Трамп симсиз тармоқлар соҳасида ишловчи Америка компанияларининг қурилмаларнинг хорижий етказувчилари билан ҳамкорлик қилишини тақиқловчи фармонни имзолашга тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)