Киносаноат соҳасидаги йирик ҳинд корпорацияси Болливуд Американинг Голливудига ўхшатиб номлангани ҳаммага маълум.
Аммо Ҳиндистонда жойлашган «орзулар фабрикаси» биз ўйлагандек Ҳиндистонда ягона ёки энг йирик корпорация эмас. Ҳар йили мамлакатда суратга олинадиган фильмларнинг 1/3 қисми унинг ҳисобига тўғри келади.
Ҳинд кинематографиясининг ўзига хос тарафи рақобатбардош кинокомпанияларнинг кўплигида эмас, балки уларнинг ҳаммаси турли тилларда фильм суратга олишида акс этади, дея ёзади Travel Ask.
Йиллар давомида Ҳиндистон мустамлака давлат бўлгани унинг тилига ҳам таъсир кўрсатган. Ҳиндистон кўп тилли мамлакат бўлгани сабаб, фильмлар ҳам турли тилда суратга олинади.
Расман давлат тили ҳинди ва инглиз тили ҳисобланади. Аммо бир миллиарддан ортиқ аҳоли ҳинд тилида гапирмайди. Инглиз тилида ҳам ҳамма гапира олмайди. Шу сабаб, мамлакатда давлат тили даражасида турувчи миллий тиллар рўйхати мавжуд. Бу тиллар қайси штатларда кенг тарқалган бўлса, ўша штатнинг расмий тили ҳисобланади. Уларнинг сони 25 та. Лингвист ва этнографларнинг ҳисобига кўра эса, Ҳиндистонда жами 400 дан ортиқ тилдан фойдаланилади.
Ҳиндида сўзлашувчилар сони бўйича етакчилик қилади (мамлакат аҳолисининг 41 фоизи). У мамлакатнинг асосан шимолий қисмида кенг тарқалган. Агар сиз Гоа ёки бошқа бир жанубий штатга бормоқчи бўлсангиз, ҳинд тили сўзлашгичидан керакли ибораларни ўрганмасангиз ҳам бўлади.
Кейинги ўринда бенгал тили туради (8 фоиз аҳоли гапиради). Бенгал тилида сўзлашувчилар асосан мамлакатнинг шарқий қисмида яшайди.
Ундан кейинг ўринларда телугу, маратҳи ва тамил тиллари туради. Ҳар бирида 60—70 миллион киши сўзлашади. Айнан телугу тилида Толливуд киностудияси фильм суратга олади, тамил тилида эса Колливуд. Бу киностудиялар Болливудга муносиб рақиб ҳисобланади. Маратҳи эса иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган штат Маҳараштранинг тили. Пойтахти Мумбай. Ҳинди, телугу ва тамилдан ташқари, Ҳиндистон киносаноати ория, малаялам, каннада ва бошқа тиллардан ҳам фойдаланади.
Изоҳ (0)