Суриянинг Идлиб шаҳрида мина ўрнатилган иккита автомобиль портлади. 13 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Портлашлар Идлибнинг аҳоли гавжум жойларидан бири бўлган Кусур кўчасида бирин-кетин содир бўлган.
Идлиб фуқаролар мудофааси бошқармасининг бошлиғи Ҳаж Юсуфнинг айтишича, биринчи портлаш тушдан кейин эшитилган. Иккинчи машина эса воқеа жойига мудофаа ходимлари етиб келгач портлаган. Натижада уч нафар ходим воқеа жойида ҳалок бўлган.
Портлаш атрофдаги биноларга зарар етказган. Ёнғин тезда ўчирилган.
Ушбу террорчилик ҳаракати ким томонидан амалга оширилгани ҳали номаълум.
Изоҳ (0)