Хитой расмийлари Тибетдаги Эверестнинг асосий лагерини йиғилиб қолган чиқиндиларни тозалаш мақсадида номаълум муддатга ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Оддий сайёҳлар Ронгбук монастири атрофидаги жойларни денгиз сатҳидан тахминан беш минг метр баландликда кўришлари мумкин.
Беш минг метрдан юқорида жойлашган асосий лагерга фақатгина махсус рухсатнома олган шахслар чиқиши мумкин. Бу йил 300 нафар альпинистга мана шундай рухсатнома берилган.
Рухсатнома олган альпинистлар экологик қоидаларга қатъий амал қилишлари керак бўлади. Шу билан бир қаторда, ўз чиқиндиларини ўзи билан пастга олиб тушиши керак.
Бундан ташқари, йиғилиб қолган чиқиндиларни тозалаш учун 200 кишидан иборат махсус гуруҳ тузилган.
Изоҳ (0)