Олимлар Церерада криовулқон изларини топди. Бу унинг остида қалин туз билан тўлган «абадий» муз остида қолган океан борлигини билдиради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Тадқиқотчилар NASA’нинг Dawn космик аппарати ёрдамида олинган Оккатор кратери ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилган. Космик аппарат 2015 йил мартдан 2018 йил октябргача орбитадан митти сайёрани ўрганган.
Кенглиги 57 миль (92 километр) бўлган Оккаторда ёрқин доғлар бор. Dawn гуруҳи аъзолари буни коинотга тузли сувнинг сачраганидан кейин қолган тузлар деб тахмин қилмоқда.
Бу сув олдин сайёранинг муз қатлами бўлган. 20 миллион йил аввал эса эриган.
Шунингдек, Церерадан тўрт километр баландликка кўтарилган ноодатий пирамида шаклидаги Ахуна тоғи ҳам топилган. Кейинчалик Dawn ва унинг илмий гуруҳи Ахуна қадимий ва аллақачон «сўниб қолган» криовулқон эканини аниқлаган.
«Криовулқонлар Коинотдаги ҳаётнинг ‘бешиги’ бўлиши мумкин. Шунинг учун биз уларнинг сув манбалари қандай ишлашини ўрганмоқчимиз. Сув манбалар сайёранинг муз қобиғи ичида яширинган бўлади», — деди лойиҳа тадқиқотчиларидан бири.
Олимлар, шунингдек, сублимация тўрт миллион йил аввал содир бўлганини тасдиқламоқда.
Изоҳ (0)