Маълумотлар узатиш магистрал тармоғини кенгайтириш ва коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича модернизация қилиш учун инвестиция лойиҳалари қиймати 38 миллион долларга баҳоланди. Лойиҳаларнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари ҳисоб-китоби Вазирлар Маҳкамасининг 13 февраль кунги қарори билан тасдиқланди, деб ёзади «Газета.uz».
Молиялаштириш манбалари сифатида Япония халқаро ҳамкорлик банки (24,2 миллион доллар) ва SMBC тижорат банкининг (4,3 миллион доллар) кредитлари белгиланди. Ўзбекистоннинг улуши божхона тўловлари бўйича имтиёзлар шаклидаги 8,5 миллион доллар, шунингдек, «Ўзбектелеком» компаниясининг шахсий маблағлари — 1 миллион долларни ташкил этади.
Аввалроқ лойиҳани амалга ошириш бўйича тендерда Япониянинг Toyota Tsusho Corporation компанияси ғолиб чиққан эди. «Ўзбектелеком» Япония компанияси билан шартнома имзолаган.
Лойиҳалар тармоқлараро туташув учун 23 886 х Е1 портларини ишга туширишни кўзда тутади. Транзит коммутация тармоғининг умумий қуввати бир вақтнинг ўзида 701,5 мингта туташувни ташкил этиши лозим.
Изоҳ (0)