14 февраль, пайшанба куни футбол бўйича Европа Лигаси 1/16 финал босқичи доирасида дастлабки учрашувлар бўлиб ўтади.
Унаи Эмери қўл остидаги Лондоннинг «Арсенал» клуби сафарда Минск шаҳрида БАТЭ меҳмони бўлади. Лучано Спалетти бошлиқ «Интер» жамоаси эса Венада «Рапид» билан баҳсга киришади. Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 22:55 да бошланади.
Сўнгги ўйинларда омади чопмаётган Лондоннинг бошқа бир жамоаси «Челси» Швециянинг «Мальмё» клуби билан ўйнайди. Карло Анчелотти бошқарувидаги Италиянинг «Наполи» клуби Швейцария пойтахти, «Цюрих» майдонига сафар қилади. Беллашувлар тунги вақт билан 01:00 да старт олади.
Европа Лигаси
1/16 финал баҳслари
14 февраль, пайшанба
«Галатасарой»—«Бенфика» 22:55
БАТЭ—«Арсенал» 22:55
«Рапид Вена»—«Интер» 22:55
«Славия Прага»—«Генк» 22:55
«Краснодар»—«Байер Леверкузен» 22:55
«Лацио»—«Севилья» 22:55
«Олимпиакос»—«Динамо Киев» 22:55
«Ренн»—«Бетис» 22:55
«Спортинг Лиссабон»—«Вильярреал» 01:00
«Селтик»—«Валенсия» 01:00
«Шахтёр»—«Айнтрахт Ф» 01:00
«Мальмё»—«Челси» 01:00
«Цюрих»—«Наполи» 01:00
«Брюгге»—«Зальцбург» 01:00
«Виктория Пльзень»—«Динамо Загреб» 01:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)