Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (15 та жанг, 15 та ғалаба, 14 та нокаут) 15 февраль куни(Тошкент вақти билан 16 февраль, тонгги соат 06:00 да) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади, деб хабар беради GoSport.
Шу куни Шоҳжаҳон америкалик боксчи Майкл Фоксга (19 та жанг, 19 та ғалаба, 5 та нокаут) қарши рингга кўтарилади. Жанг АҚШнинг Канзас штатидаги «Канзас Star» аренасида ўтказилади.
10 раунддан иборат мазкур беллашув супер енгил вазн тоифасининг IBF International чемпионлик камари учун кечади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шоҳжаҳон Эргашевдан WBA International камари олиб қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)