Францияда президентлар рейтингини аниқлаш учун сўров ўтказилди. Сўровномада ҳозирги президент Эммануэль Макрон ҳам бор. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Сўровнома натижаларига кўра, 73 фоиз респондентлар мамлакатнинг собиқ экология вазири Николя Юлога овоз берган. Собиқ бош вазир Ален Жюппе эса 56 фоиз овоз тўплаган. Энг кўп ижобий овоз олган вазир ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан бўлиб чиққан (49%).
Макронни атиги 36 фоиз французлар ижобий қабул қилган. Ҳатто собиқ президент Николя Саркози ҳам 42 фоиз кўрсаткич билан унда ўзиб кетган.
Изоҳ (0)