Австралиялик олимлар Ерни экологик фалокат кутмоқда, деган хулосага келди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилди.
Мутахассислар дунёдаги 70 та маълумотлар базасини ўрганиб, ҳар йили 2,5 фоиз ҳашаротлар камайиб кетаётганини аниқлаган.
Ҳашаротлар ўлимининг асосий сабаби — урбанизация ва қишлоқ хўжалигида заҳарли пестицидлардан фойдаланиш деб ҳисобланмоқда.
Натижада барча турдаги ҳашаротларнинг 50 фоизи нобуд бўлмоқда.
Ҳашаротлар ўсимликларни чанглатишда муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг қирилиб кетиши экотизимнинг фалокатига сабаб бўлади.
Европада 30 йил давомида ҳашаротлар популяциясининг 80 фоизга қисқариши туфайли қушлар сони 400 миллионга камайган.
Изоҳ (0)