АҚШнинг Портленд университети тадқиқотчилари ёғ ва шакарга бой егуликлар организмда сепсис хавфини оширишини аниқлади. Бу ҳақда Medical Xpress хабар берди.

Фото: Getty Images

Сепсис (қонга кирган зарарли микроблар туфайли бутун организмнинг заҳарланиши) ўлимга олиб борувчи сабаблардан бири.

Сичқонлар устида ўтказилган тадқиқотда рацион таркибидан озуқавий элементлар камайтирилиб, ёғ ва углеводлар кўпайтирилган. Кўп ўтмай кемирувчиларда сурункали яллиғланиш кучайган, сепсисга мойиллик кўпайган ва тўғри озиқланадиган ҳайвонларга нисбатан умумий ўлим даражаси ошган.