12 февраль, сешанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг саралаш босқичи доирасида Ўзбекистоннинг икки клуби ўз иштирокини бошлайди.
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Ироқнинг «Ал-Қува Ал-Жовия» жамоаси («Эйр Форс») билан беллашади. Учрашув Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» бу мавсум ўз тарихида 15 марта ОЧЛда иштирок этади. Жамоа 2002/03 ҳамда 2004 йилги мавсумларда ярим финалга қадар етиб борган. Ироқ клуби эса мазкур мусобақада 4-бор иштирок этмоқда. Мазкур жуфтлик ғолиби 19 февраль куни БААнинг «Ан-Наср» клубига қарши сафарда ўйин ўтказади. Шу орқали Чемпионлар Лигасининг «D» гуруҳида иштирок этадиган жамоа номи маълум бўлади.
Шу куни Тошкент вилоятининг ОКМК клуби Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоаси билан баҳсга киришади. Беллашувга 16:00 да старт берилади.
ОКМК футбол клуби 2018 йил Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. «Истиқлол» жамоаси эса Тожикистон миллий чемпионатида кетма-кет 7 марта гўлибликни қўлга киритган. Бу клуб ҳам ОЧЛда дебют ўйинини ўтказади. Бу жуфтлик ғолиби эса Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби билан Чемпионлар Лигаси «А» гуруҳига чиқиш учун кураш олиб боради.
Осиё Чемпионлар Лигаси—2019
Иккинчи саралаш босқичи
12 февраль, сешанба
«Пахтакор»—«Ал-Қува Ал-Жовия» («Эйр Форс») 15:00
ОКМК—«Истиқлол» 16:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)