• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрон инқилобига 40 йил тўлди. Бу қандай бўлган эди?

    1979 йил 11 февраль куни Эронда давлат тўнтариши оқибатида шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавий тахтдан ағдарилди ва Эрон республика деб эълон қилинди. Бу воқеа тарихга Эрон инқилоби номи билан кирди. Ҳар йили Эронда ушбу сана муносабати билан турли хил тадбирлар ва тантаналар бўлиб ўтади. Бу йил ушбу инқилобга 40 йил тўлади. Шу сана муносабати билан «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Остонов ўша воқеалар тарихига назар ташлайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Инқилоб шабадалари

    1953 йили Муҳаммад Ризо Паҳлавий Эронда 1941 йилда Британия ва СССР томонидан ағдарилган отаси Ризо Шоҳ Паҳлавий ҳокимиятини қайтариб олишга муваффақ бўлди. Мамлакатни бошқариб турган миллатчи бош вазир Муҳаммад Мусоддиқ ҳукумати МРБ, SIS (Буюк Британия махфий хизматлари) ва «Аякс» операцияси ёрдамида ағдариб ташланди ва шоҳ ҳокимияти қайта тикланди. Шоҳ Ризо Паҳлавий АҚШ билан илиқ муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилди, бироқ унинг ҳукумати коррупция ва САВАК (Эрон миллий полицияси) ташкилотининг репрессив фаолияти туфайли жуда кўп танқидларга учради. Бу эса Эронда норозилик намойишлари ва халқаро ҳамжамият вакиллари орасида эътирозларни келтириб чиқарди.

    Муҳаммад Ризо Паҳлавий рафиқаси билан. Фото: Google Photos

    Муҳаммад Ризо Паҳлавий рафиқаси билан. Фото: Google Photos

    Шоҳ ҳукмронлиги йилларида Эрон жамиятининг кўплаб жабҳаларида кучли сиёсий мухолифат шаклланди. Бунда асосан диндорлар асосий ролни ўйнади. Шоҳ эса мухолифат вакилларини қаттиққўллик билан таъқиб қилишда давом этди.

    Диний мухолифлар лидерларидан бири Оятуллоҳ Ҳумайний шоҳ ҳокимиятини мустабид тузум деб эълон қилди. 1964 йилда Ҳумайний ҳибсга олинди ва сургун қилинди, натижада унинг тарафдорлари норозилик акцияларини кучайтириб борди. Шоҳ бунга қаттиққўллик билан жавоб берди. Намойишчилар ҳибсга олинди, бир қисми отиб ташланди. Қурбонларнинг аниқ сони ҳозиргача маълум эмас; ҳукумат уларнинг сонини 86 нафар деб берган бўлса-да, улар мингдан ошиши мумкинлиги айтилади. 1963–1967 йилларда Эрон иқтисодиёти нефть нархининг ошиши ва пўлат экспортининг ортиши натижасида анча ривожланди, лекин, шу билан бирга, инфляция ҳам ўсиб борди.

    Оятуллоҳ Ҳумайний. Фото: Wikipedia

    Оятуллоҳ Ҳумайний. Фото: Wikipedia

    Диний мухолифатнинг ёнига кичик бизнес эгаларининг қўшилиши шоҳга янги чораларни ўйлаб топиш мажбуриятини қўйди. Бунинг учун исломнинг Эрон ижтимоий ҳаётидаги ролини пасайтиришга ҳаракат қилди. Бунга у Эроннинг исломгача бўлган маданиятини ислом билан алмаштириш орқали эришмоқчи бўлди. 1976 йилда у Эронда йил бошини ҳижрий тақвимдан Куруш II нинг тахтга чиқиш санасига ўзгартирди. Бир пайтнинг ўзида марксизм ва ислом нашрлари қаттиқ цензура остига олинди. Шоҳнинг бундай ислоҳот сиёсати «оқ инқилоб» номини олди.

    Эронда инқилобгача бўлган шароит

    Эроннинг энг камбағал қисми бир пайтнинг ўзида энг диндор ва хориж экспансиясига энг кўп қарши бўлган қисми эди. Камбағаллар асосан қишлоқ аҳолиси ёки Теҳрон каби катта шаҳарларнинг қолоқ маҳаллаларида яшайдиган аҳоли вакилларидан ташкил топган эди. Уларнинг кўпчилиги олдинги ҳаёт тарзига ўтишни хоҳлар эди. Бундан ташқари, шоҳ «оқ инқилоб» даврида ислоҳотлар ҳақида берган ваъдалар бажарилмасдан қолиб кетди. Жумладан, аграр соҳадаги ислоҳотлар оқсаши шиа гуруҳлари ҳамда катта ер эгаларининг норозилигига сабаб бўлди.

    Бундан ташқари, шоҳнинг тахтга чиққанидан кейинги йиллар унинг мавқеи хавф остида қолди. Бунинг бир нечта сабаби бор эди. Биринчидан, унинг Ғарб билан жуда яқин алоқалари; иккинчидан, «оқ инқилоб» даврида амалга ошмаган ислоҳотлар; учинчидан, коррупция; тўртинчидан, авторитар ҳокимият. Айниқса унинг САВАК деб номланган махфий полиция ташкилоти (бу ташкилот, кейинчалик ВЕВАК деб қайта номланди).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шундай шароитда Эронда шоҳ ҳукуматига қарши катта мухолифат шакллана бошлади. Унинг таркибига учта йўналишдан иборат дунёвий ва демократик мухолифат ҳам шаклланди:

    • Фахрий Мусоддиқчилар ва либерал зиёлилардан иборат Миллий фронт гуруҳи;
    • Кичик гуруҳлардан иборат сўлчилар (Эрон халқ мужоҳидлар ташкилоти) ;
    • Асосан ишчилардан иборат Эрон коммунистик партияси.
    1971 йилда шоҳ Форс империяси ташкил топганининг 2500 йиллигини нишонлаш ҳақида фармон чиқарди. Байрам тантаналари Персеполис шаҳрида 600 хорижлик меҳмон қаршисида уч кун давомда бўлиб ўтди. Байрам қатнашчилари аҳамонийлар даврига хос либосларда намоён бўлди. Газеталар шоҳнинг шаънига айтилган мақтовларга тўлиб кетди.

    Илк намойишлар

    1977 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Жимми Картер инсон ҳуқуқлари ва сиёсий эркинлик борасидаги босими натижасида мамлакатда 300 дан ортиқ сиёсий маҳбус озод қилинди, цензура чекланди ва суд тизими ислоҳ этилди. Картер, шунингдек, жамоат ташкилотлари яратиш ҳамда матбуотга эркинлик бериш масаласида ҳам босим ўтказди.

    Оятуллоҳ Ҳумайний ва Маҳди Бозаргон. Фото: Regnum

    Оятуллоҳ Ҳумайний ва Маҳди Бозаргон. Фото: Regnum

    Дастлабки мухолиф ҳаракат Маҳди Бозаргон бошчилигидаги «Эрон озодлик ҳаракати» гуруҳи томонидан олиб борилди. Либерал, дунёвий ва Муҳаммад Мусоддиқнинг Миллий фронтига яқин бўлган ушбу гуруҳ Эронда ва мамлакат ташқарисида, асосан Ғарбда тезлик билан қўллаб-қувватланишга эришди.

    Эронда Ҳумайнийдан олдин шоҳнинг энг машҳур мухолифи Али Шариатий эди. 1977 йилда Лондонда Али Шариатий ўлдириб кетилди. Натижада норозиликлар янада кучайиб кетди. Шундай вазиятда Ҳумайний инқилобнинг асосий фигурасига айланди. Руҳонийлар жамоаси иккига бўлиниб кетди. Баъзилари дунёвийчилар сафига қўшилган бўлса, айримлари марксистлар сафига ўтиб кетди. Ироқда сургунда юрган Ҳумайний эса тузумнинг тугатилиши ва диний ҳокимият қуриш учун курашаётган мухолифат гуруҳига бошчилик қила бошлади. 1977 йил охирида Ҳумайнийнинг ўғли Мустафо Ҳумайний ўлдириб кетилди; Ҳумайний бунда шоҳ махфий полициясини айблади.

    Али Шариатий. Фото: «Persons.com»

    Али Шариатий. Фото: «Persons.com»

    Эрон мухолиф гуруҳлари асосан мамлакат ташқарисидан, яъни Лондон, Париж, Ироқ ва Туркиядан туриб ҳаракат қиларди. Мухолифат лидерларининг нутқлари мамлакат ичкарисида кенг ёйила бошлади.

    Инқилоб хавфи олдида шоҳ АҚШдан ёрдам олишга қарор қилди. Эрон АҚШнинг минтақадаги сиёсатида муҳим стратегик аҳамият касб этарди. Шунингдек, у СССРнинг Яқин Шарққа киришига асосий тўсиқ ҳисобланарди. Шу сабабдан АҚШ шоҳ режимини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди. АҚШ бундан олдин ҳам — 1953 йилда шоҳга Аякс операциясини ташкиллаштириш ва молиялаштириш орқали ёрдам берган эди.

    Курашнинг бошланиши

    1978 йилгача мухолифатнинг асосий қисмини шаҳарлик ўрта табақа вакиллари ташкил қиларди. Уларнинг бир қисми конституцион монархияни ёқларди. Исломий гуруҳлар уларни шоҳга қарши бирлашишга кўндиришга муваффақ бўлди.

    Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг ёшлиги. Фото: Wikipedia

    Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг ёшлиги. Фото: Wikipedia

    1978 йилнинг январь ойида расмий матбуот Ҳумайний шахсини қораловчи хабарлар тарқатди. Талабалар ва диний раҳнамолар ушбу хабарларга қарши Қум шаҳрида норозилик намойишларини ўтказди. Полиция кўчаларга чиқиб намойишчиларни тарқатиб юборди, кўплаб талабалар ўлдирилди. Шу йилнинг 18 февраль куни марҳумлар ҳурматига диний гуруҳлар томонидан бир нечта шаҳарда шоҳга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Полиция бу сафар Табриз шаҳрида намойишларни қаттиқўллик билан бостирди ва юздан ортиқ одамни отиб ташлади. Шунга қарамай, намойишлар 29 март ва 10 май кунлари яна такрорланди. Намойишлар натижасида Эрон иқтисодиёти оғир аҳволга тушиб қолди. Мамлакатдаги кўплаб лойиҳалар тўхтаб қолди, маошлар музлатиб қўйилди. Ушбу чоралар халқ орасидаги норозиликни янада кучайтирди. Қўшимчасига, ишчилар гуруҳи талабалар ва ўрта табақа вакиллари билан бирлашиб, шоҳга қарши инқилобга қўшилди.

    Шоҳнинг қулаши

    1978 йилнинг сентябрь ойига келиб вазият издан чиқди. Намойишлар доимий тус олди. Шоҳ мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди ва ҳар қандай намойишларни таъқиқлаб қўйди. 8 сентябрь, жума куни Теҳронда кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтди. Дастлаб шоҳ САВАК қўмондонларининг маслаҳатларига қарамасдан, қон тўкилишидан қочиш мақсадида қуролли қаршилик кўрсатмаслик тўғрисида буйруқ берди. Аммо армияда кўздан ёш чиқарувчи газ ва шунга ўхшаш бошқа муқобил қурол бўлмаганлиги сабабли барибир қурол ишлатишга буйруқ беришга мажбур бўлди. Ҳарбийлар танк, вертолёт ва тўпларни ишга солишга мажбур бўлди. Бу кун тарихга «қонли жума» номи билан кирди. Ушбу ҳодиса мамлакатда шоҳ тарафдорлари сафининг камайишига олиб келди. Октябрь ойида бўлиб ўтган оммавий иш ташлаш мамлакат иқтисодиётини фалаж ҳолга олиб келди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1978 йилги намойишлар декабрь ойида чўққисига чиқди. Намойишчилар ҳар куни ўққа тутилишига қарамасдан, улар кун сайин кучайиб бораверди. 12 декабрь куни Теҳронда 2 миллиондан ортиқ одам шоҳ тузумига қарши намойишга йиғилди. Шоҳ намойишчиларга қарата ўқ отишни тўхтатиш ҳақида буйруқ беришга мажбур бўлди ва Шопур Бахтиёрни бош вазир қилиб тайинлади. Вазиятни тинчлантириш учун Шопур Бахтиёр шоҳга мамлакатни маълум вақтга тарк этишни маслаҳат берди. 1979 йилнинг 16 январь куни шоҳ ва унинг рафиқаси Ниёравон саройидан вертолётда ҳарбий аэропортга борди. У ерда уни содиқ тарафдорларидан қолган бир неча киши кутиб олди. Шоҳ дастлаб Мисрга, у ердан эса Марокашга, Марокашдан Америка қитъасига учиб кетди. Кейинчалик Мисрга қайтган шоҳ жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди ва бироз вақтдан сўнг вафот этди.

    Оятуллоҳ Ҳумайний ҳокимиятни эгаллаши

    Бу пайтда Шопур Бахтиёр САВАКни тарқатиб юбориш ва сиёсий маҳбусларни озод қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Ҳокимиятда қолиш учун Шопур Францияда яшаётган Ҳумайний билан тил топишиш мақсадида унинг тарафдорлари билан музокаралар олиб борди. Аммо бу натижа бермади.

    Ҳумайнийнинг Теҳронга келиши. Фото: Wikipedia

    Ҳумайнийнинг Теҳронга келиши. Фото: Wikipedia

    Ниҳоят, 1 февраль куни Оятуллоҳ Теҳронга етиб келди. Уни кутиб олиш учун минглаб одамлар кўчага чиқди. Кейин у Беҳишти Заҳро қабристонини зиёрат қилди ва ўша ердан туриб Эрон келажаги ҳақида нутқ сўзлади. У ўзига қароргоҳ қилиб Теҳрон марказидаги Алавий мактабини танлади.

    Бахтиёр Шопур ҳокимиятини ноқонуний деб топган Ҳумайний Муваққат ҳукумат тузиш ҳақида қарор эълон қилди. У Маҳди Бозаргонни бош вазир этиб тайинлади ҳамда унга ҳукумат таркибини тузишни топширди. Амалдаги бош вазир Шопур Бахтиёр ва Ҳумайний тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлардан кейин 11 февраль куни Оятуллоҳ Ҳумайний мамлакатда инқилоб ғалабасини эълон қилди. Шундай қилиб Ҳумайний ҳокимият тепасига келди ва Маҳди Бозаргон бош вазир этиб тайинланди. Ушбу сана тарихга Форс империясининг тугатилиш санаси сифатида кирди. Шу куни инқилоб кучлари телевидение ва радиони қўлга олди.

    Шопур Бахтиёр. Фото: Google Photos

    Шопур Бахтиёр. Фото: Google Photos

    Мамлакатда қабул қилинган конституция бўйича «Олий раҳнамо» мансаби жорий этилди. Унга мамлакат армияси ва хавфсизлик кучларини назорат қилиш ҳамда мамлакат президенти номзодига вето қўйиш ҳуқуқи берилди. Фақатгина унинг тавсиясидан ўтган номзодгина сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга.

    Ҳумайний «Инқилоб йўлбошчиси» деб эълон қилинди.

    Мамлакатда давом этган тартибсизликлар натижасида анча заифлашиб қолган Эрон армияси янги ташқи хавф олдида турарди. Аммо бу бошқа мавзу.

    12.02.2019, 17:42   Изоҳ (0)   54427
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сергелида жойлашган омборхонада йирик ёнғир содир бўлди

    Ўзбекистон | 14 май, 19:25

    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 14 май, 19:30

    Давлат хавфсизлик хизматининг Call-маркази ишга тушди

    Ўзбекистон | 14 май, 19:15

    “Бугун, эртага ва жума куни Украина бўйича яхши янгиликлар кутилмоқда” — Трамп

    Дунё | 14 май, 19:01

    Жиззахда 4,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 14 май, 18:45

    “Муҳташам юз йил”нинг қайси актёри сериалдаги иштироки учун энг кўп гонорар олган?

    Лайфстайл | 14 май, 18:30

    “Бу Coca-Cola’ни кимга улашмоқчисиз?” деган афсонавий кампания дунё бўйлаб ўзининг зафарли юришини давом эттириб, Ўзбекистонга етиб келди!

    Реклама | 5 май, 16:30

    Ўзбекистон ҳаёт сифати юқори мамлакатлар қаторидан жой олди — рейтинг

    Ўзбекистон | 14 май, 18:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.