GPS сигналлари ёрдамидаги кузатувлар шуни кўрсатадики, ҳайвонлар ва қушларнинг тўртдан бир қисмидан кўпи одамлар қўлида нобуд бўлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Олимлар қарийб қуруқликда яшовчи 120,000 хил ҳайвонларни ўрганган. Кузатув даврида уларнинг 42 мингдан зиёди нобуд бўлган.
Маълум бўлишича, бу ҳолатнинг деярли 12 мингтаси бевосита одамлар билан боғлиқ.
Буларнинг ярмидан кўпи браконерлик ёки бошқа ноқонуний овчилик натижасида содир этилган.
Фақатгина 17 фоиз ҳолларда овчиларда уларни отиш учун лицензия мавжуд бўлган.
Атиги 5—10 фоизи йўл-транспорт ҳодисалари, антропоген инфекциялар ва бошқа сабаблар билан боғлиқ экани аниқланган.
Изоҳ (0)