10 февраль, якшанба куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 23-тури доирасида 6 та ўйин якунига етди.
Мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган Туриннинг «Ювентус» клуби сафарда «Сассуоло»ни синовдан ўтказди.
Беллашувнинг 23-дақиқасида Сами Ҳедира ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқага келиб португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганда 2-голга муаллифлик қилган Криштиану Роналду узатган тўпни Эмре Жан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳисобни йириклаштирди (3:0).
Шу тариқа Массимилиано Аллегри шогирдлари меҳмонда «Сассуоло»ни мағлуб этди.
Куннинг сўнгги ўйини «Сан Сиро» стадионида бўлиб ўтди. Унда Женнаро Гаттузо бошқарувидаги «Милан» клуби «Кальяри» билан баҳсга киришди.
1-бўлимнинг 13-дақиқасида «Кальяри» ҳимоячиси Лука Чеппители ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (1:0). Орадан 9 дақиқа ўтиб Лукас Пакета Давид Калабрия узатмасини голга айлантирди (2:0).
2-бўлимнинг 63-дақиқасида эса жамоа тўпурари Кшиштоф Пёнтек 3-голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Милан» клуби ўз майдонида «Кальяри»ни мағлуб этиб, муҳим 3 очкога эга бўлди. Айни дамда «россонерилар» 36 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 4-поғонага кўтарилиб олди.
А Серия
23-тур баҳслари
10 февраль, якшанба
«Болонья»—«Женоа» 1:1
Голлар: 1:0 — 17 Дестро, 1:1 — 33 Лерагер.«Аталанта»—СПАЛ 2:1
Голлар: 0:1 — 8 Петаня, 1:1 — 57 Иличич, 2:1 — 79 Бангуэра.«Сампдория»—«Фросиноне» 0:1
Гол: 0:1 — 25 Киофани.«Торино»—«Удинезе» 1:0
Гол: 1:0 — 31 Айна.«Сассуоло»—«Ювентус» 0:3
Гол: 0:1 — 23 Ҳедира, 0:2 — 70 Роналду, 0:3 — 86 Жан.«Милан»—«Кальяри» 3:0
Голлар: 1:0 — 13, автогол, Чеппители, 2:0 — 22 Пакета, 3:0 — 63 Пёнтек.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)