Ўзбекистон фуқароси ҳеч қандай тўсиқларсиз хорижга чиқиш учун алимент қарздорлигини тўлиқ қоплади. Бу эса 50 миллион сўмдан кўпроқни ташкил этди, деб ёзади «Podrobno.uz».
«Узун тумани Мажбурий ижро бюроси иш юритувида вояга етмаган фарзанд таъминоти учун қарздордан алимент ундириш тўғрисидаги фуқаролик суди ижро варақаси мавжуд эди», — деб хабар беради бюро.
Хорижга чиқиш учун бу тўсқинлик қилишини тушуниб етган эркак фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар уни таъминлаш учун алиментларни тўлаш ҳақида рафиқаси билан келишди ва олдиндан 51,3 миллион сўм тўлади.
Шундан сўнг Узун тумани Мажбурий ижро бюроси қарздорнинг Ўзбекистондан чиқиши учун чекловни олиб ташлади.
Изоҳ (0)