Мюнхен клуби Жанубий Корея футбол федерацияси билан ҳамкорлик келишувини имзолади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
«Бавария» футболчилар ҳамда мураббийлар шуғулланиши учун махсус дастурлар ишлаб чиқади. Булар Жанубий Кореяда қўлланилади. Шунингдек, шартномага қўшма ўқув машғулотлари, ўртоқлик учрашувлари ва тажриба алмашиш ишлари ҳам киради.
2018 йилнинг май ойида мюнхенликлар Япония футбол федерацияси билан шунга ўхшаш келишувга эришганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)