«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Англия премьер лигасида январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди, деб хабар бериди АПЛнинг Twitter’даги расмий саҳифасида.
Январь ойида 21-ёшли англиялик 5 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма беришга эришди.
Бундан ташқари мазкур совринга дарвозабон Том Ҳитон («Бёрнли»), ярим ҳимоячи Жошуа Кинг («Борнмут»), ҳужумчи Александр Ляказетт («Арсенал»), хавбек Жеймс Уорд-Проуз («Саутҳэмптон») ва ҳимоячи Виктор Линделёф («Манчестер Юнайтед») даъвогарлик қилганди.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер январь ойининг энг яхши мураббийи деб топилгани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)