«Фиорентина» ҳужумчиси Федерико Кьеза топ-клублар эътиборига тушди, деб ёзади Corriere dello Sport.
21-ёшли Италия терма жамоаси аъзосига «Реал» қизиқиш билдирмоқда.
Флоренция клуби Кьезани 60 миллион еврога баҳолаган.
Футболчини Мадрид клубидан ташқари «Наполи», «Интер», «Ювентус», «Бавария», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» каби гранд-клублар ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
Маълумот учун, жорий мавсум Федерико Кьеза А Сериянинг 22 та учрашувида майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)