Ўзбекистонда йил бошидан буён қўшимча қиймат солиғи тўловчилар сони беш мартага ошиб, 35 мингни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев Халқаро пресс-клуб мажлисида маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
2019 йилдан Ўзбекистон солиқ қонунчилигига кўплаб қўшимча ва ўзгартиришлар киртилди.
«Йил бошида ҚҚС тўловчилар сони 7 мингни ташкил этган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 35 мингга етди. Улардан 6 минги — хусусий тадбиркорлар, 29 мингга яқини — юридик шахслар. Товар айланмаси 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган тадбиркорлар ариза бўйича ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олди. Энди уларнинг январь ойидаги молиявий операцияларидан келиб чиқиб ҚҚСни ҳисоблаб чиқишимиз ва 25 февралга қадар уларни ундириш бўйича чоралар кўришимиз лозим», — деди Мубин Мирзаев.
Унинг сўзларига қараганда, январь ойида солиқ тушумлари ҳажми 5,4 триллион сўмни ташкил этган.
Изоҳ (0)