Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида вилоят прокурори томонидан ўтказилган сайёр қабулда маҳаллалардаги ўнлаб масалалар ижобий ечимини топди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Сайёр қабул давомида 100 га яқин фуқаронинг турли масалаларга доир мурожаати эшитилиб, улардан аксарияти ўша жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Хусусан, фуқаро Н.Ғофурова тумандаги болалар боғчасига, И.Мирзаюнусов туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштирилди, А.Мамадалиева ногиронлик аравачаси билан таъминланди.

Шунингдек, йўлларни таъмирлаш, электр, табиий газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ижтимоий объектлар фаолиятини янада ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалаларнинг ҳал этилиши прокурор назоратига олинди.

Томорқа майдонларини суғоришда юзага келаётган муаммолар, тадбиркорликни бошлаш учун кредит олиш, йўлларни таъмирлаш ҳамда «Тез тиббий ёрдам» хизматининг қониқарсизлиги борасида билдирилган мурожаатлар ҳам атрофлича ўрганилиб, ижрочиларга уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

Маълумот учун, 2018 йил давомида вилоятда прокуратура органлари томонидан 27500 нафардан ортиқ фуқаро қабул қилинган. Мурожаатларнинг 5600 дан ортиғи ижобий ҳал этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова