Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳар Кимёгарлар қўрғони 29-даҳаси «Шукрона» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшовчи Т.Ҳ. исмли аёл фоҳишахона ташкил қилган.

2018 йилнинг 25 ноябрь куни соат тахминан 23:30 атрофида Тамара Ҳамраева 60 минг сўм пул эвазига тадбирга жалб қилинган «Шаҳзод» исмли шахсга жинсий алоқа қилиши учун яшаш уйидан алоҳида хона ажратиб, шароит яратиб берган.

Самарқанд шаҳри ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Т.Ҳ. жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бергани учун 60 минг сўм пул олганлиги холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

«Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг «Шукрона» маҳалласида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида Т.Ҳ.нинг жиноят иши атрофлича ўрганилиб, судья Ғайрат Негматов суд ҳукмини эълон қилган.

Суд ҳукмига кўра, Т.Ҳ. Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан айбдор деб топилиб, 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати