ТИВ қошидаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси томонидан «Ўзбекистон» ва «Оилавий» телеканаллари билан ҳамкорликда Ambassador теледастурининг қатор кўрсатувлари тайёрланди ва эфирга узатилди.
Лойиҳа 2018 йил 18 ноябрда Ҳиндистон элчиси Винод Кумар иштирокида бошланди. Икки ярим ой давомида томошабинлар Россия элчиси Владимир Тюрденев, Франция элчиси Виолен де Вилмор, Тожикистон элчиси Содиқ Имомий, Озарбайжон элчиси Гусейн Гулиев билан танишишга муяссар бўлди.
Ambassador теледастурининг ҳар бир янги кўрсатуви мамлакатда аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар элчилари билан эркин, норасмий тарзда олиб борилган суҳбатларни кузатиш, уларнинг Ўзбекистон тарихи, маданияти, архитектураси ҳақидаги таассуротлари билан танишиш ва элчилар вакиллик қилаётган давлатлар тўғрисида маълумот олиш имконини беради.
Кейинги кўрсатувда шу кунларда Хитой тақвими бўйича ўтадиган янги йилни нишонлаётган Хитой дипломатик миссияси раҳбари Жианг Ян иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)