Москвада 5 февраль, сешанба куни тахминан 700 та бино текширилди ва 165 минг одам портловчи мосламалар ҳақидаги хабар туфайли эвакуация қилинди. Бу ҳақда Meduza хабар қилди.
Ёлғон хабарлар турли хил электрон почталардан, шунингдек, IP-телефония қўнғироқлари орқали тарқалган.
Москва ва Подмосковьедаги объектларга «мина ўрнатилганлиги» ҳақидаги аноним хабарлар 5 февраль куни эрталаб кела бошлаган. Эвакуация ўнлаб мактаб ва университетларда, савдо ва бизнес марказларида, кенгашлар ва шифохоналарда ўтказилган. Хусусан, Москва вилояти Ҳукумат уйи ва Андрей Рублёв номидаги қадимий рус маданияти ва санъати музейи бўшатилган.
Бомба ҳақидаги хабар туфайли эвакуация Россиянинг бошқа ҳудудларида — Узоқ Шарқдан Калининградгача бўлган жойларда ўтказилган.
Аввалги «мина ўрнатиш» операцияси 2017 йил кузда Россияда амалга оширилган эди. Ўшанда Москванинг ўзида эвакуация натижасида 150 миллион рубль зарар етган эди. Ҳамма маълумотлар ёлғон бўлиб чиққан эди.
Изоҳ (0)