• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Аёлларга маслаҳатлар. Менопауза ҳақида нималарни биламиз?

    Менопауза ҳолати уятли ҳисоблангани учун кўп аёллар бу борадаги саволларини беришдан ўзини тияди. Аммо докторлар бу нарсани эътиборсиз қолдирмасликни тавсия қилади.

    Кўплаб ўзбек аёллари азият чекадиган ва беэътибор қолдирадиган менопаузанинг белгилари, сабаблари ва бу ҳолат қандай ташхисланиши, даволаш усуллари ҳақида «Дарё» колумнисти, тиббиёт талабаси Сарвар Ғаниев сўз юритади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Менопауза — аёл насл қолдириш хусусиятини йўқотадиган ва менструал цикллар тўхташи юз берадиган жараён ҳисобланади. Менопауза ҳаёт давомида табиий равишда рўй беради ва касаллик ҳисобланмайди. Табиий жараён бўлишига қарамай, эътиборсиз қолдирилса, бир қанча асоратларга олиб келади.

    Менопауза ҳақида қисқача фактлар

    1. Менопауза аёл кишининг репродуктив ҳаёти ниҳоясига етганини кўрсатиб беради.
    2. Менопауза симптомларига киради: иссиқликнинг бирдан қуйилиб келиши, тунги терлашлар, кайфиятнинг тушиб кетиши ва бир қанча когнитив ўзгаришлар.
    3. Менопауза симптомлари қондаги аёллик гормонларинг миқдори камайиб кетгани туфайли юзага келади.
    4. Менопаузага қарши курашда ўрин босувчи гормонал терапия, ўзини бошқариш техникалари, уй шароитида даво чоралари ёрдам беради.
    Менопауза турлари

    Асосан икки турга бўлинади: табиий ва сунъий. Табиий менопауза ёшга боғлиқ ҳолда тухумдонлардаги фолликулалар захираси тугашига боғлиқ. Агар аёлда тезда жинсий гормонлар синтезини тўхтатиш зарурияти паё бўлса, сунъий менопауза ҳосил қилинади. Бундай патологияларга киради:

    - Фибромалар

    - Бачадон миомалари

    - Эндометриоз

    - Турли келиб чиқишга эга бачадондан қон кетишлари

    - Ёмон сифатли ўсмалар

    Сунъий ҳосил қилинган менопаузаниг афзаллик томони шундаки, у патологик тўқималар ўсишини тўхтатади ва атрофиясига олиб келади.

    Сунъий менопауза қуйидаги йўллар билан чақирилади:

    1. Жарроҳлик амалиёти — тухумдонларни кесиб олиб ташлаш, овариэктомия. Бу операцияга кўрсатмалар: кўкрак бези, бачадон ва тухумдонлардаги ўсмалар.
    2. Дори воситаларини қабул қилиш. Бироз енгилроқ усул ҳисобланиб менструал циклларни махсус препаратлар ёрдамида вақтинча тўхтатиб турилади.
    3. Тухумдонларга рентген нурлари билан таъсир кўрсатиш. Бу усул ёмон сифатли ўсмаларда қўлланилади.
    Менопауза қачон бошланади?

    Кўплаб аёлларда менопауза 47 ёшдан 52 ёш оралиғида бошланади. Бу ҳолатнинг юзага келиши жуда эрта бошланиши ёки бир неча йилга сурилиши мумкин. 40 ёшда бошланган менопауза эрта менопауза, кечкиси эса 56-65 ёш оралиғида бўлади. Менопауза юзага келишига қуйидаги омиллар таъсир қилади:

    1. Генетик. Тухумдонлардаги эстрогенларни синтезловчи фолликулалар сони ген даражасида дастурлаштирилган бўлади. Бу менструал циклларнин бошқариб турувчи гипоталамус ва гипофизга ҳам тааллуқли.
    2. Географик. Қуёш нури менструал циклларнинг эрта ёки кеч тўхташига таъсир кўрсатади.
    3. Аёлнинг феъл-атворига. Фаол жинсий ҳаёт олиб борадиган ва сексуал хоҳишлари қондириладиган аёлларда климакс кеч бошланади.
    4. Ижтимоий-иқтисодий. Узоқ муддатли психик босимни ҳис қилмайдиган, яхши ойлик оладиган ва оғир жисмоний меҳнат билан шуғилланмайдиган аёлларда климакс кеч бошланади.
    5. Психологик. Тез-тез рўй берадиган стресслар ва узоқ давом этадиган психоэмоционал зўриқишлар климаксни яқинлаштиради.
    Менопауза белгилари ва симптомлари

    Менопауза касаллик ҳисобланмайди, лекин организмда чуқур ўзгаришларга олиб келади. Бу ҳолат охирги ментруациядан ўн икки ой ўтгандан сўнг юзага келади. Бироқ менопауза симптомлари бу муддатдан аввалроқ бошланади.

    Менструал циклларнинг бузилиши

    Менструал цикллардаги ўзганишлар — менопаузанинг энг биринчи белгиси. Айрим аёлларда ҳар 2-3 ҳафтада менструация кузатилиши, бошқаларида эса бир неча ойлаб кузатилмаслиги мумкин.

    Фертилликнинг пасайиши

    Перименопауза — менопауза бошланишидан 3-5 йил аввал келадиган давр. Бу даврда эстрогенлар миқдори сезиларли равишда камаяди. Эстроген миқдоринг камийиши ҳомиладор бўлиш имкониятини камайтиради.

    Қиннинг қуруқлиги

    Перименопауза даврида қин қуруқлашади, қичишиш ва дискомфорт пайдо бўлади. Натижада аёллар жинсий яқинлик пайтида оғриқни ҳис қилади. Оғриқ сабаби — эстрогенлар миқдори камайганлиги туфайли келиб чиқадиган атрофик вагинит.

    Атрофик вагинит — қиннинг тўқима ҳажми камайиши ва табиий лубрикант бўлган шиллиқнинг кам ажратиб чиқарилиши натижасида келиб чиқадиган яллиғланиши.

    Иссиқликнинг қуйилиб келиши

    Тананинг юқори қисмларига бирданига интенсив иссиқликнинг қуйилиш ҳисси. Бу ҳиссиёт юздан бошланиб, бўйин, кўкрак ва тананинг пастки қисмларига тарқалиши мумкин. Тери бу вақтда қизариб, доғлар кўриниши мумкин. Юрак қисқариш тезлашади, кучаяди ёки номунтазам уришни бошлайди. Бу ҳиссиёт аёлни сўнгги менструациясидан кейин йил давомида безовта қилади.

    Уйқунинг бузилиши

    Менопаузани бошидан ўтказаётган аёллар ухлаш қийинлиги ёки бир неча соат чуқур уйқуга кетолмасликларидан шикоят қилади. Уйқу билан боғлиқ муаммоларнинг сабаби тунги терлашлар ва психоэмоционал бузилишлар бўлиши ҳам мумкин.

    Сийдик тута олмаслик

    Тунги ихтиёрсиз сийдик ажралишлар, сийдик тута олмаслик, қорин бўшлиғида босим ошган вақтда сийдикнинг чиқиб кетиши, сийдик пуфагидаги тез-тез қайталаниб турадиган яллиғланиш жараёнлари эстрогенлар миқдорининг камайиши сабабли сийдик чиқариш канали скфинтери ҳужайралари ва бириктирувчи тўқимасининг дегенерацияси билан боғлиқ.

    Остеопороз

    Гормонал фоннинг бузилиши натижасида суяклардаги кальций ювилиб кетади ва улар нозик ва осон синувчан бўлиб қолади.

    Моддалар алмашинувининг бузилиши

    Метаболик синдром туфайли ёғлар ва углеводлар алмашинуви бузулиши тана массасинг ортиши, семиришга олиб келади.

    Бундан ташқари, сочлар тўкилиши, бош оғриши, ҳолсизликм хотира сусайиши, диққатнинг бузилиши, ҳансираш, артериал қон босимнинг кўтарилиши ёки тушиши, агрессивлик, либидонинг пасайиши ва кўкрак соҳасида оғирлик каби белгилари бор.

    Асоратлари

    • Юрак қон-томир тизими касалликлари. Эстроген миқдоринг камайиши ҳар доим юрак қон-томир тизими касалликларига чалиниш хавфини оширади.
    • Менопаузанинг дастлабки йилларида суяк тўқимасининг зичлиги камаяди. Суяк зичлигинг камайиши остеопороз ривожланиш хавфини бир неча баробар ошириб юборади.
    • Сийдик тута олмаслик. Менопаузада қин ва сийдик канали ўзинг эластиклигини йўқотади. Бу эса кутилмаган, қайтариб бўлмас сийдик чиқариш актларига олиб келади. Аёл йўтал вақтида, аксирганда, кулганда ёки оғир предметларни кўтарганда сийиб қўйиши мумкин.
    • Кўкрак саратони. Менопаузадан кейин кўкрак саратони билан касалланиш хавфи ортади.
    Ташхислаш

    Мутахассис учун менопаузани аниқлаш қийинчилик туғдирмайди. Касаллик симптомларига қараб ташхис қўйиш мумкин. Пациентлар орасидаги фарқ жинсий гормонларнинг миқдорида бо‘лади ва анализларда қуйидаги фактлар аниқланади:

    • Тестестерон миқдори ортиши
    • Қон зардобида эстродиол миқдори 30 нг/нл дан камайганлиги
    • Фолликуластимулловчи гармон (ФСГ) ортган
    • Эстродиолнинг эстронга нисбати 1 дан кам
    • Ингибин миқдори камайиши
    • Лютеинловчи гармоннинг ФСГ га нисбати 1 дан кам
    Лаборатор анализлардан ташқари қуйидаги текширувлар ўтказилади:
    1. Кичик чаноқ аъзоларининг ультратовуш текшируви(УЗИ)
    2. Остеоденситометрия. Рентгенологик текширув бўлиб, остеопорозни эрта ташхислаш учун суяк зичлигини аниқлаб беради.
    3. Папаниколау бўйича суртма олиш — бачадон бўйнининг ситологик текшируви. Текширув атрофия даражасини аниқлаб беради.
    Даволаш

    Аёллардаги менопауза даври — патологик ҳолат эмас, аксинча ҳаёт давомида ўтказиладиган нормал физологик босқич. Бу даврдаги даводан мақсад — климакснинг ёқимсиз симптомларини камайтириш, атеросклероз ва остеопороз сингари нохуш асоратларнинг олдини олиш. Асосий эътибор тухумдонлар функциясини коррекциялашга қаратилади. Бунинг учун ўрин босувчи гормонал терапия қўлланилади. Ушбу терапиядан прогестерон ва эстроген асосидаги препаратлар қўлланилади.

    Ўрин босувчи гормонал терапияни қўллашга кўрсатмалар:

    • эрта менопауза
    • сунъий климакс
    • жинсий аъзолардаги атрофик ўзгаришлар
    • остеопороз
    • яққол климатерик бузилишлар
    Аёлда юқоридаги патологиялар аниқланса, врач адекват ўрин босувчи терапия схемасини тузиб беради. Бундан ташқари, антидепрессантлар курси ҳам тайинланади.

    Сеулдаги Корё универститети қошидаги тиббий коллеж тадқиқотчиларининг хабар беришича, ўрин босувчи гормонал терапия постменопауза ёшдаги аёлларда гонартроз ривожланишини сезиларли даражада камайтиради.

    Эрта менопаузанинг профилактикаси

    Климаксни тўхтатишнинг иложи ёқ, лекин унинг келиш муддатини узайтириш мумкин. Менопауза вақти кўп жиҳатдан ирсиятга боғлиқ: агар онада у эрта юзага келган бўлса, қизини ҳам шу кутиб туради. Бу ҳолатда унинг эрта юзага келишини бартараф қилиш учун қуйидагиларга амал қилиш зарур:

    • тўғри овқатланиш
    • регуляр жинсий ҳаётни олиб бориш
    • стресслардан қочиш
    • доимий равишда гинеколог кўригида бўлиб туриш
    • витаминлар ва минерал комплексларни қабул қилиш
    • спорт билан шуғилланиш, фаол ҳаёт тарзини олиб бориш
    • зарарли одатлардан воз кечиш
    • шахсий гигиенага риоя қилиш, жинсий аъзоларни тўғри парвариш қилиш.

    06.02.2019, 16:56   Изоҳ (0)   185667
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасига йўл олмоқда — манба

    Спорт | 19 июн, 11:01

    “Ақлли” кўзойнак, ресторан, кроссовка: жаҳонга машҳур юлдузлар оддий одамларга қандай ёрдам беради? 

    Лайфстайл | 19 июн, 10:59

    Ўзбекистонда 20 июнь куни ҳарорат нисбатан пасаяди

    Ўзбекистон | 19 июн, 10:45

    Эрон Исроилга 20 та ракета учирди (видео) 

    Дунё | 19 июн, 10:40

    Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси бюджетга 195 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 19 июн, 10:30

    “Дўстлар” юлдузи Меттю Перрининг ўлимига алоқадор шифокорга 40 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда

    Шоу-бизнес | 19 июн, 10:26

    “Безосга бу ерда жой йўқ”: Венецияда Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг тўйига қарши норозиликлар бошланди

    Лайфстайл | 19 июн, 09:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.