Ҳукумат қарори билан Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни давлат ижтимоий гранти асосида молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Низомга мувофиқ, қуйидаги ҳолларда фильм ҳамкорликда ишлаб чиқарилган ҳисобланади:
- фильм ҳампродюсерларнинг биргаликдаги ижодий, техник ва бошқа ҳамкорлиги натижасида ишлаб чиқарилган бўлса;
- фильм ишлаб чиқаришда ҳампродюсерлар ҳар бирининг қўшадиган энг кам ҳиссаси фильмни ишлаб чиқариш умумий харажатларининг 20 фоизидан кам бўлмаган, энг кўпи 80 фоизидан ошмаган бўлса;
- ҳампродюсерларнинг келишувига кўра, фильмни ҳамкорликда ишлаб чиқариш учун учинчи давлатдан бошқа продюсер жалб қилинган ҳолларда унинг ҳиссаси фильмни ишлаб чиқариш умумий харажатларининг 30 фоизидан ошмаган бўлса;
- ҳампродюсерларга фильмдан биргаликда фойдаланиш тартибини белгиловчи шартномаларнинг мавжудлиги, бунда кинопрокатидан тушадиган даромадларнинг ҳампродюсерлар ва ҳудудлар (фильм прокати амалга ошириладиган мамлакатлар) ўртасида ўзаро тақсимланиши каби қоидалар назарда тутилган бўлса.
- фильмни ишлаб чиқаришни молиялаштириш тўғрисидаги ариза;
- режалаштирилаётган фильм сценарийсининг давлат ёки рус тилидаги босма (электрон) варианти;
- ариза берувчи томонидан ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
- фильмни тасвирга олиш гуруҳи ва асосий роллардаги актёрларнинг фуқаролиги, касби ва (ёки) лавозими тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган рўйхат;
- фильмни тасвирга олишга сарфланадиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китоби;
- ҳамкорликдаги фильмни тасвирга олиш календар-постановка режаси.
Низомда, шунингдек ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштириш рад этиладиган ҳолатлар ҳам белгиланган.
Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни молиялаштиришга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Изоҳ (0)