Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2018 йилги ҳисобот натижаларга кўра, Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар маркази Марказий Осиёнинг 65 та энг яхши илмий-тадқиқотлар таҳлилий марказлари орасида 11-ўринни эгаллади, дея хабар беради «UzDaily».

Фото: «UzDaily»

Фото: «UzDaily»

Бу ўтган йилги натижалардан бир поғонага баланд.

Пенсильвания Университетининг ҳар йили эълон қилинадиган Global Go To Think Tank Index Report тадиқиқот ва таҳлил маркази томонидан эълон қилинади.

2016 йилда энг яхши «Ақлли марказлар» рўйхатида ITМ 13-ўринни эгаллаган.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

2019 йилги рўйхатга Ўзбекистоннинг яна бир нечта таҳлилий марказлари киритилган. Уларнинг орасида Сиёсий тадқиқотлар маркази (23-ўрин), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (27-ўрин) «Таҳлил» ижтимоий тадқиқотлар Маркази (34-ўрин) бор.«Марказий Осиё ва Кавказ ҳудуди» номинацияси 2014 йилда шаклланган бўлиб, у Афғонистон, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон таҳлилий марказларини ўз ичига олади.

Рейтинг Профессор Жеймс МакГан раҳбарлигида «Таҳлилий марказлар ва фуқаролик жамияти» дастури доирасида тузилади ва «Ақлли марказлар»нинг энг нуфузли халқаро рейтинги ҳисобланади.

Бу йил Америка университети 2018 йилда 8162 та тадқиқот марказлари фаолиятини таҳлил қилган.

Сўнгги уч йил ичида рейтингда иштирок этган тадқиқот марказлари сони 1316 тага ортган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк