Журналистлар Instagram’да «лайк»лар бўйича рекорд ўрнатган тухумни ким ўйлаб чиққанлигини аниқлади
The New York Times нашри Instagram’да «лайк»лар бўйича дунё рекордини янгилаган World Record Egg аккаунтининг яратувчилари билан суҳбатлашди, деб ёзади Meduza.
Товуқ тухумининг ўта машҳур аккаунтини Тhe & Partnership Лондон реклама агентлигининг 29 ёшли ходими Крис Годфри ва унинг икки дўсти ўйлаб чиққанлиги маълум бўлди.
World Record Egg аккаунти одатий товуқ тухумини илк бор 4 январь куни жойлаштирди ва қуйидаги изоҳни қолдирди: «Келинг, биргаликда Instagram᾽нинг ўтган йилги рекордини янгилаймиз ва бу суратни энг машҳур қиламиз. Кайли Женнер рекордини янгилаймиз».
Дунё рекордини янгилаши учун тухумга 9 кун керак бўлди; ҳозирда у 52 миллион «лайк» тўплади. Ундан кейин аккаунт тухумнинг янги — ёриқ туша бошлаган суратларини жойлаштира бошлади.
Годфрига биринчи берилган савол: «Нега айнан тухум?» саволи бўлди. «Тухумнинг жинси, ирқи ва дини йўқ. Тухум бу тухум, у универсал». У аккаунтни илгари суриш учун машҳур Instagram-блогерларга ҳақ тўлаганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди.
Реклама саноати вакиллари аллақачон 10 миллион обуначига эга бўлган World Record Egg аккаунти яратувчиларига жуда кўп маблағ келтириши мумкин деб ҳисобламоқда.