• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қўқонда шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғини ўлдирган собиқ ички ишлар ходими 20 йилга қамалди

    Қўқон шаҳрида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, ўзгаларнинг мулкини босқинчилик ва ўғирлик йўли билан талон-торож қилган жиноий гуруҳ қўлга олиниб, уларга нисбатан суд ҳукми чиқарилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    ЎзАнинг ёзишича, собиқ ички ишлар ходими бош бўлган мазкур жиноий гуруҳ қотиллик жиноятини ҳам содир этган бўлиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди томонидан уларга ҳукм ўқилди.

    Ҳар бир ота она фарзандининг бахтини, роҳатини кўришни истайди. Ички ишлар идораси ходими бўлиб ишлаётган Мадамин Олимов (исми фамилияси ўзгартирилган)нинг онасини нияту орзулари бир олам эди. Одамларнинг тинчлигию хавфсизлиги учун жавобгар бўлган профилактика инспекторининг ўзи эса «оила» деган муқаддас даргоҳни оддий ҳавасларга алмашди.

    Суд ҳукмига кўра, Мадамин Олимов Қўқон шаҳар ИИБ ҲООБ профилактика нозири лавозимида ишлаб келган даврда Ш. Назарова билан танишиб, шаърий никоҳ асосида унинг хонадонида яшаб келиб, қиз фарзандли бўлиб, оила қуришга аҳдлашади.

    Бироқ Мадаминнинг онаси унга уйланишига розилик бермаганлиги учун 2014 йил январь ойида онасининг тавсиясига кўра К.Г билан қонуний никоҳдан ўтиб, унга уйланади. Буни Мадамин Олимов Ш.Назаровадан яширишга ҳаракат қилган бўлишига қарамасдан у бундан хабар топиб, К.Гнинг иш жойига бориб у билан ўзаро жанжаллашган ва М. Олимов қонуний турмуш ўртоғи К. Г билан яшашни давом эттирса, унинг жиноий шериклари билан амалга оширган қонунга хилоф ишлари ва ахлоққа зид қилмишлари ҳақида маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарларига топширишни билдирган. Шу билан топширмаслик эвазига 4 минг АҚШ доллари беришни талаб қилиб, уни қўрқитиб келган.

    Шундан сўнг, Мадамин Олимов, укаси Ж.Олимов ва шериги А.Бакиматовлар билан бир гуруҳ бўлиб, муқаддам содир этган жиноятларининг фош этилишини олдини олиш учун Ш.Назаровани қасддан ўлдириш ҳаракатига тушади. Улар 2014 йил 25 апрель куни соат 00:18 ларда Ш.Назарованинг яшаш хонадони олдига келиб, уни машинага ўтқизади. Аёл қабиҳ ниятли бу кишиларнинг қўлида ўлим топди.

    Шундан сўнг, олдиндан келишувга кўра, мазкур қотиллик жиноятини яшириш мақсадида унинг мурдасини қабристонга олиб келишиб, кўмиб юборишган.

    Орадан йиллар ўтиб, уларнинг бошқа жиноятлари юзасидан олиб борилаётган тезкор тадбирлар давомида ушбу қотиллик жинояти ҳам фош этилди.

    Жиноят ишлари Фарғона вилояти судининг ҳукми билан М. Олимовга аввалги жазони янги жазога қисман қўшилиб, узил-кесил ўташ учун 20 йил, Ж. Олимов ва А. Бакиматовларга эса 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    «Мутасадди ташкилот ва ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан оила жамиятнинг негизи экани, оила қуриш ва ўзаро келишув асосида қурилган оилаларнинг мустаҳкамлигини сақлаб қолиш, оиланинг муқаддас экани борасидаги тушунтириш ва тарғибот ишлари етарли даражада амалга оширилмаганлиги, оилалардаги аниқланган муаммо ва камчиликларга бефарқ қаралиши ва уларни бартараф қилиш чоралари кўрилмагани оқибатида мазкур қотиллик жинояти содир этилган. Аввало, ота-оналар янги оила қураётган фарзандларнинг келажаги ва ёш оилаларнинг бахти бардавом бўлиши йўлида бефарқ бўлмасликлари керак. Суд мазкур жиноятни сабабларини таҳлил қилиб, тегишли орган ва ўзини ўзи бошқариш органларига мазкур тоифадаги жиноятларни содир этилишини олдини олиш хусусида хусусий ажримлар чиқарди», – дейди Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судьяси Раҳматжон Арапов.

    04.02.2019, 15:58   Изоҳ (0)   34578
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тарихчилар яқин тарихдаги энг бой одам номини аниқлади

    04.02.2019, 15:58

    Ўзбекистонда январь ойида метан нархи ошди, пропан нархи эса пасайди

    04.02.2019, 15:47

    Очилбой Раматов Бош вазир ўринбосари — транспорт вазири этиб тайинланди

    04.02.2019, 15:19

    Тошкент вилояти ҳокими: Депутат Кушербоевни сарсон қилган амалдорлар жазоланади

    04.02.2019, 14:31

    Самарқанд шаҳар ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари ишдан олинди

    04.02.2019, 13:52

    «Ўзатом»: АЭС қуриш учун майдон танлаш ишларининг биринчи босқичи якунланиш арафасида

    04.02.2019, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.