Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдаги «Туркистон» саройида Ўзбекистон ВETEРАН жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг 25 йиллиги, совет қўшинлари Афғонистондан чиқарилганининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Унда хорижий давлатлардан ташриф буюрган афғон уруши қатнашчиларига Президент Шавкат Мирзиёев номидан олтин соатлар совға қилинди, дея хабар берди Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Ўзбекистон президенти номидан олтин соат билан ВETEРАН жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси раиси Талъат Мурадов, «Боевое братство без границ» халқаро иттифоқи олий кенгаши аъзоси, генерал-лейтенант Руслан Аушев, Россия фан ва маданият маркази раҳбари Виктор Шулика, Россия Федерацияси кенгаши аъзоси, сенатор Франс Клинцевич, Афғонистон уруши ветеранлари иттифоқи раиси Михаил Мокано, МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари Кенгаши ҳузуридаги жангчи-байналмилалчилар ишлари бўйича қўмитаси раиси Александр Ковалёв тақдирланди.

Шунингдек, МДҲ давлатлари Афғонистон уруши қатнашчилари иттифоқлари етакчилари: Армен Мхитарян (Арманистон), Сухробшо Юсуфшоев (Тожикистон), Евгений Брой (Эстония), Нугзар Кахниаури (Грузия), Кожобек Рисбаев (Қирғизистон), генерал-майор Сергей Червонопиский (Украина), Шарипбай Утегеновга (Қозоғистон) ҳам Ўзбекистон етакчиси номидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

2 февраль куни Тошкентдаги «Мангу олов» мемориали ёнида урушда ҳалок бўлган аскарлар хотирасига қўйилган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, Афғонистон урушида ҳалок бўлган 1514 нафар жангчи номлари киритилган хотира китобининг тақдимоти ўтказилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирди