Шу йилнинг ўзида содир бўлаётган учинчи магнит бўрони 1 февралга ўтар кечаси содир бўлди. Унинг частотаси 20 февраль куни бўладиган геомагнит бўронни тахмин қилишга имкон берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилди.
«Бу йил учинчи бор кузатилаётган кучсиз магнит бўрон 2019 йил 1 февраль куни, Москва вақти билан тунги соат бир ва икки орасида қайд этилди. Воқеа беш балли шкаладаги энг паст, биринчи тоифага тегишли бўлиб, геомагнит вазиятда ёки сунъий йўлдош тизимларининг ишлашида сезиларли ўзгаришларга олиб келмаслиги керак,» — дея ёзади П.Н. Лебедев номли Физика институти Қуёш астрономияси рентген лабораторияси ўз сайтида.
Аввалги иккита бўрон 5 ва 25 январь куни бўлган.
Лаборатория маълумотларига кўра, 5 январь ва 1 февраль кунлари содир бўлган бўронлар орасидаги вақт 27 кун бўлиб, Қуёшнинг ўқ атрофида айланиш даврига тенг.
«Кейинги бўрон қачон содир бўлишини башорат қилиш қийин эмас, буни амалга ошириш учун биз 25 январга 25 кунни қўшишимиз керак, бу 20 февраль санасига тўғри келади. Айнан шу куни кейинги геомагнит бўрон содир бўлиши башорат қилинди,» — дейилади хабарда.
Лаборатория олимлари март ойидаги бўронларнинг муддатини ҳам тахмин қилди: биринчи бўлиб 28 февраль ва 1 март куни, кейингилари 19—20 март кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)