Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кеча, 2 февраль куни Қуролли Кучлар давлат музейида мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигида Мудофаа вазирлиги Спорт клубининг 2018 йилдаги фаолияти таҳлили, муаммоли йўналишлар ҳамда уларнинг ечими, 2019 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Ўтган йил армия спортчилари томонидан 1128 медаль, улардан 271 таси халқаро мусобақаларда, 857 таси республика баҳсларида қўлга киритилган. Бу 2017 йилга нисбатан салкам икки баробар кўп демакдир.

Йиғилишда айни пайтда спортнинг 19 тури бўйича машғулотлар олиб борилаётган Спорт клуби фаолиятини янада такомиллаштириш, спортчилар ютуқлари салмоғини ошириш борасидаги мавжуд муаммолар ҳам тилга олинган.

«Жорий йилдаги устувор вазифалар сифатида 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритиш, Хитойнинг Ухань шаҳри мезбонлик қиладиган (CISM йўналиши бўйича) VII умумжаҳон ҳарбий ўйинлари, шунингдек, Ўзбекистонда илк бор ўтказиладиган Армия халқаро ўйинларининг айрим турларига («Ҳарбий-тиббий эстафета») пухта тайёргарлик кўриш эканлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбир сўнгида, бир гуруҳ спортчи ва мураббийларга Ўзбекистон мудофаа вазирининг III даражали «Намунали хизмати учун» кўкрак нишони, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг фахрий унвонлари топширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди