31 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъуллари ҳокимлик қошидаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари иштирокида Жаҳон банки делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда пойтахтни иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий жиҳатдан ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.
Жаҳон банки мамлакат ижтимоий фаровонлигини оширишда аҳолини коммунал, ижтимоий ҳамда таълим хизматлари билан таъминлаш муҳимлигини қайд этган. Шунингдек, шаҳарни умумий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларда хориж тажрибасидан фойдаланиш лозимлигини айтган.
Учрашув якунида Ўзбекистон пойтахтининг ўзига хослиги ва уни ривожлантириш миллий эҳтиёж ва турли соҳалардаги талаблар даражасидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш лозимлиги таъкидланган.
Жаҳон банки — бутун дунё бўйича лойиҳаларни молиялаштириш билан шуғулланувчи ташкилот бўлиб, ривожланаётган мамлакатларга сармоялар киргазиш, кредитлар тақдим этиш билан шуғулланади.