ИИВ тезкор ходимлари томонидан 30 январь куни ўтказилган тадбирда Тошкент халқаро аэропорти орқали Истанбулга икки аёлнинг шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун юбораётган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Жиноий гуруҳ аъзолари Истанбулда қўшмачилик билан шуғулланувчи ўзбекистонлик аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида авиачипталар сотиб олган. Улар Истанбулга юборилаётган аёлларга аввалига 1500 АҚШ доллари ишлаб бериш шарти билан келишади.
«Далилий ашёлар билан қўлга олинган 1983 йилда туғилган Қ.А. ва 1985 йилда туғилган У.М. исмли аёлга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди», — дейилади ИИВ ахборотида.