Ўзбекистонда оилаларнинг фақат 17 фоизи бола парвариши бўйича нафақа олади. Бу ҳақда ЮНИСEФ маълумотларига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Болалар ва ёшлар мамлакат аҳолисининг деярли 60 фоизини ташкил этади. Шу билан бир вақтда болалар орасидаги камбағаллик даражаси катталар орасидагидан юқорироқдир. Оилаларнинг фақат 17 фоизигина бола парвариши бўйича нафақа олади. Молиялаштиришнинг етарли эмаслиги сабабли ҳозирги дастурларнинг таъсири минималлигича қолмоқда. Масалан, болалар нафақаси камбағаллик умумий даражасининг атиги 8 фоизга қисқаришига олиб келди. 15 ёшгача бўлган болалар орасидаги камбағаллик даражаси катталарникига қараганда 1,5 марта ортиқ», — дея таъкидланади ташкилот хабарида.
ЮНИСEФ мавжуд сиёсатни ислоҳ қилишнинг ўз вариантини таклиф қилди. Бунда болалар нафақаси 2030 йилга келиб камбағаллик умумий даражасининг 8 фоиздан 21 фоизгача қисқаришига таъсир кўрсатиши мумкин.
Изоҳ (0)