• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    The Guardian газетасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари ҳақидаги мақола чоп этилди

    Буюк Британиянинг нуфузли The Guardian газетасида таниқли журналист Керолайн Иденнинг «Ўзбекистонга саёҳат йўриқномаси: ойлик маршрут» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. «Халқ сўзи Online» ушбу мақолани ўзбек тилига таржима қилиб, чоп этди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Мақолада Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари ҳақида атрофлича маълумот берилган. Қуйида ана шу материалнинг энг муҳим қисмлари эътиборингизга ҳавола этилади.

    Нима учун бориш керак?

    «Бухоронинг мовий гумбазлари, Қорақалпоғистон чўллари, Тошкентнинг бетакрор метрополитени, Самарқанднинг тарихий кўчалари — мана нима учун Ўзбекистон сайёҳларни жалб қилади?, — деб ёзади муаллиф. — Мамлакатнинг шонли тарихи ўзбекона меҳмондўстлик билан уйғунлашиб кетган. Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида республикага саёҳат қилиш анча осонлашди, бу йўлдаги бюрократик тўсиқлар бартараф этилди, кўплаб тилларда сўзлашадиган гид-таржимонлар мактаби шакллантирилди, темир йўл, автомобиль ва ҳаво йўллари такомиллаштирилди. Кўплаб Европа давлатлари фуқаролари учун виза бекор қилинди. Масалан, Буюк Британия фуқаролари 1 февралдан эътиборан 30 кун мобайнида Ўзбекистонда визасиз бўлиш имкониятига эгалар.

    Андижондан Нукусгача...

    Мамлакатнинг қайси нуқтасига бориш ҳақида фикр юритар экан, Керолайн Иден саёҳатни пойтахт Тошкентдан бошлашни тавсия этади. «Шаҳар марказидаги маҳобатли Амир Темур ҳайкалини томоша қилиб, сўнгра «ер ости мўъжизаси» — метрополитен бўйлаб сайр қилиш мумкин. Чорсу бозорида расталарнинг тўлалигидан бошингиз айланиб қолмаса, қуруқ мевалар ва нонлардан қўйнингизга сиққанича олинг, чунки бунақасини бошқа ўлкада топа олмайсиз.

    Кейин Фарғона водийси томон йўлга тушинг. Ипак саноатининг маркази бўлмиш Марғилон сизни ҳайратда қолдириши аниқ. Бу ерда ҳам бозорга кириб, хилма-хил мевалардан олинг. Қўқоннинг тарихий масжидлари, саройлари сизни гўё ўтмишга етаклайди. Қўқоннинг ҳолвасидан татиб кўришни унутманг. Риштонда эса бутун дунёга машҳур кулоллар яшайди. Уларнинг санъат асарлари жаҳон музейларида намойиш этишга арзийди. Андижонга бориб, у ернинг қовунларини еб кўрсангиз, нега Бобур ҳазратлари Ҳиндистондек улкан давлатда қудратли салтанатга асос солганига қарамай, бир умр Андижонни соғиниб ўтганини англаб етасиз.

    Тошкентга қайтиб, тўғри Чимён тоғлари томон йўл олинг. Бу ерда ёзда ҳаммаёқ гулга, қишда эса қорга бурканади.

    Самарқандни кўрмасангиз, Ўзбекистонга бормаган ҳисобланасиз. Тезюрар «Афросиёб» поезди сизни икки соатда у ерга етказади. Самарқанднинг Registonи-ю улуғвор масжид-мадрасалари ҳар қандай кишининг эътиборини тортади.

    Кейинги манзил Нурота — бу ерда муқаддас булоқдан сув ичиб, Бухоро томон йўлга чиқасиз. Бу шаҳарни томоша қилиш учун бир кун етмайди, уни англаш ва ҳис қилиш учун эса бир умр ҳам камлик қилади.

    Бухородан Урганч ҳамда Хива томон борасиз. Хивага нега «очиқ осмон остидаги музей», дея таъриф беришларини биласизми? Чунки бу шаҳар бутунлигича сақланиб қолган. Бунақаси дунё амалиётида камдан-кам учрайди.

    Хивадан Нукусга учиб, у ерда дунёга машҳур Савицкий музейига киринг. Ўзининг тасвирий санъат намуналари билан Савицкий музейи Лувр музейидан кам эмас.

    Ўзбекистонда транспорт тизими ривожланган. Темир йўллар тармоғи кенгайиб, тарихий шаҳарлар ўртасида янги йўналишлар ҳамда тезюрар поездлар йўлга қўйилмоқда. Автомобиль қатнови эса сизга ниҳоятда арзон тушади.

    Бутун республика бўйлаб меҳмонхоналар мажмуаси қуриляпти. Сўнгги икки йилда мамлакатга сайёҳлар оқими кескин ортгани сабабли меҳмонхонада жойни олдиндан банд қилиб қўйганингиз маъқул.

    Ўзбеклар таом тайёрлашни санъат даражасига олиб чиққан, десак, муболаға бўлмайди. Айниқса, миллий таом — палов республиканинг ҳар бир нуқтасида ўзига хос усулда тайёрланишига қарамай, у ҳамма жойда бирдек мазалидир. Бундан ташқари, ош бу шунчаки таом эмас, балки ўзбек маданияти ва меҳмондўстлигининг бир қисмидир.

    Ўлканинг қайси нуқтасида бўлишингиздан қатъи назар, иштаҳани очувчи ифорларни сезасиз. Қозонларда пишаётган овқатларнинг мазаси ва кўринишининг ўзи сизга ўзгача кайфият бағишлайди!».

    01.02.2019, 12:28   Изоҳ (0)   8805
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмалиқ, Чирчиқ ва Ангрен шаҳарлари комплекс қурилади

    01.02.2019, 12:16

    Автомобиль саноатида Ўзбекистон Япониядан нималарни ўрганиши керак?

    01.02.2019, 11:53

    Депутат Расул Кушербoев депутатга беписанд муносабатда бўлган ҳокимликларни танқид қилди

    01.02.2019, 11:20

    Жаҳон Марказий банклари 2018 йилда рекорд даражада олтин сотиб олди

    01.02.2019, 11:09

    Абдусалом Азизов АҚШнинг CENTCOM қўмондонлиги билан учрашди

    01.02.2019, 10:36

    Нодирбек Сайдуллаев «Асака» банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди

    01.02.2019, 10:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Донецкдаги учта қишлоқни Россия ҳарбийларидан “тозалади”

    Дунё | 25 август, 13:35

    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

    Реклама | 25 август, 13:30

    “Реал” Родриго бўйича АПЛнинг 3 та клубидан таклиф кутмоқда

    Спорт | 25 август, 13:25

    Қозоғистонда сувни тежайдиган гуруч нави яратилди

    Қозоғистон | 25 август, 13:00

    “Ҳибсга олинишим француз полициясининг хатоси бўлган” — Павел Дуров

    Дунё | 25 август, 12:40

    “Баъзи директорлар норози бўлди, аммо жавобгарликни зиммага олдим” — Сурхондарё ҳокими

    Ўзбекистон | 25 август, 12:30

    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

    Реклама | 25 август, 12:00

    Ўзбекистон экспорт қилган 21 тонна қовун Қирғизистонга киритилмади

    Ўзбекистон | 25 август, 12:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.