Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Қарор билан кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига «Обод уй» электрон дастурини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Мазкур чора-тадбирлар режасига мувофиқ 2019 йил 1 майга қадар «Обод уй» электрон дастури ва унинг мобил иловаси жорий этилади.

Ушбу дастур хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китобини юритиш ва ахборот-маслаҳат олиш имконини берадиган биллинг тизими ҳисобланади.

Ушбу тизим Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида намунавий тарзда жорий этилиб, синовдан муваффақиятли ўтган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)