30 январь, чоршанба куни Испания Кубоги 1/4 финал жавоб учрашувида «Барселона» «Севилья» клубини 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Андалусия дарвозасига 6-голни «кўк-анор ранглилар» етакчиси Лионель Месси киритишга муваффақ бўлди.
Бу 31 ёшли аргентиналик учун Испания Кубоги доирасидаги 50-голи бўлди, деб ёзади СпорtCэнтер. Лео бунча гол уриш учун 70 та ўйин ўтказган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)